Ушбу лойиҳа доирасида келаси йили 18 нафар магистратурада ва 1 нафар докторантурада вазирлик ва идоралар вакиллари ўқиб келиши мумкин бўлади.
Таъкидланишича, лойиҳанинг амалга оширилиши Ўзбекистон келажагига масъул кадрларга мамлакат тараққиёти учун зарур бўлган касбий билимларни эгаллаш ҳамда уни ривожлантиришга ҳисса қўшиш имконини беради.
Томонлар ушбу келишув Япония ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни чуқурлаштириш ва дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлашга ҳисса қўшишини таъкидлашди.
Вазирлик берган маълумотига кўра, мазкур лойиҳа Япония ҳукумати томонидан 20 йилдан ортиқ вақт мобайнида молиялаштирилмоқда. Лойиҳа доирасида Япониянинг таниқли университетларида 390 нафар Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг айни пайтдаги босқичида мамлакат тараққиётига энг катта ҳисса қўшаётган вазирлик ва идоралар вакиллари таҳсил олиш имконига эга бўлди.
Уларнинг барчаси Ўзбекистонга магистрлик ва докторлик даражаси билан қайтиб, ҳозирда халқ хўжалигининг турли тармоқларида самарали меҳнат қилиб келмоқда.