Қайд этилишича, 18 метрли қаттиқ ёнилғи билан ишлайдиган Kairos №2 ракетаси Вакаяма префектурасида жойлашган мамлакатдаги ягона тижорат космодромидан учирилганди.
Биринчи қисм ва фойдали юк иккинчи қисмдан ажралиб чиқишга муваффақ бўлди, аммо Space One Co. парвозни тахминан 20 дақиқадан сўнг тўхтатишга қарор қилди.
Маҳаллий қирғоқ қўриқлаш хизмати маълумотларига кўра, ракета қолдиқлари денгизга қулаб тушиши оқибатида жабрланганлар ҳақида хабар келиб тушмади.
Хабар берилишича, Токио фирмасининг март ойида учириш бўйича биринчи уриниши пайтида ракета кўтарилганидан кўп ўтмай ўз-ўзини йўқ қилишга буйруқ олгач, портлаган. Ўшанда ракета куч тузилмасининг нотўғри ҳисоб-китоби туфайли носозлик юз берганди.
Компания орбитага сунъий йўлдошларни олиб чиққан мамлакатдаги биринчи хусусий фирма бўлишга умид қилмоқда. Шунингдек, Space One 2030 йилларга қадар ҳар йили коинотга 30 та ракета учиришни режалаштирмоқда.
Стартап ракета учирилиши харажатларни камайтириш ва мунтазам учирилишини таклиф қилиш орқали коинотга етказиб бериш хизматларини тижоратлаштиришга интилаётган Canon Electronics Inc., IHI Aerospace Co. ва бошқа ташкилотлар томонидан 2018 йилда ташкил этилган.
Март ойида Японияда ҳарбий сунъий йўлдошни олиб кетаётган ракета портлаган эди. Ҳалокат Space One компанияси томонидан ишлаб чиқилган KAIROS-1 хусусий ракетаси билан юз берган эди, деб хабар беради korrespondent.net.