Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўрғонтепа туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Кўмир таъминот” МЧЖнинг Қўрғонтепа кўмир омбори масъул шахслари куз-қиш мавсумида аҳолига имтиёзли нархда етказиб бериш учун ажратилган 2155 тонна кўмирни имтиёзли нархда сотилганлиги тўғрисида сохта ҳужжатларни расмийлаштириб, амалда ушбу кўмирни бошқа шахсларга сотиб юбориб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Пешку туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Кўмир таъминот” МЧЖнинг Вобкент кўмир омбори масъул шахслари куз-қиш мавсумида аҳолига имтиёзли нархда етказиб бериш учун ажратилган 455,7 тонна кўмирни имтиёзли нархда сотилганлиги тўғрисида сохта ҳужжатларни расмийлаштириб, амалда ушбу кўмирни бошқа шахсларга сотиб юбориб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тошкентда фуқаро кредитга олинган "L9" ни сотиб юборди
Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб,тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.