Яна аҳолига имтиёзли нархда ажратилган кўмирни талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди

    Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси ва 228-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўрғонтепа туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Кўмир таъминот” МЧЖнинг Қўрғонтепа кўмир омбори масъул шахслари куз-қиш мавсумида аҳолига имтиёзли нархда етказиб бериш учун ажратилган 2155 тонна кўмирни имтиёзли нархда сотилганлиги тўғрисида сохта ҳужжатларни расмийлаштириб, амалда ушбу кўмирни бошқа шахсларга сотиб юбориб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.

    Шу каби, Департаментнинг Пешку туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Кўмир таъминот” МЧЖнинг Вобкент кўмир омбори масъул шахслари куз-қиш мавсумида аҳолига имтиёзли нархда етказиб бериш учун ажратилган 455,7 тонна кўмирни имтиёзли нархда сотилганлиги тўғрисида сохта ҳужжатларни расмийлаштириб, амалда ушбу кўмирни бошқа шахсларга сотиб юбориб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.

    Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates