Сузиш федерацияси мансабдорлари 1 млрд сўмдан ортиқ пул маблағларини талан-тарож қилингани аниқланди

    Сузиш федерацияси мансабдор шахслари томонидан сузиш спорти учун ажратилган маблағлар ҳисобидан терма жамоа аъзоси бўлмаган аслида Федерация Бош котибининг 15 нафар оила аъзолари Туркия давлатига дам олишга юборилгани аниқланди.

    Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.

    Қайд этилишича, Прокуратура органлари томонидан спортни ривожлантиришга қаратилган қонунлар ижроси юзасидан ўтказилган назорат тадбирларида Ўзбекистон сузиш федерацияси мансабдор шахслари томонидан сузиш спорти учун ажратилган маблағлар ҳисобидан терма жамоа аъзоси бўлмаган, аслида Федерация Бош котиби А.Г.нинг оила аъзолари бўлган Н.Г., М.Г ва бошқа жами 15 нафар фуқароларни Туркия давлатига дам олишга юборилиб, 405 млн. сўм маблағ талон-торож қилинди.

    Шунингдек, амалда ўтилмаган ўқув — машғулот йиғинлар учун сохта буйруқлар асосида 458 млн. сўм маблағлар ўзлаштирилган.

    Бундан ташқари, Федерацияга халқаро мусобақа ва ўқув машғулотлари ўтказиш учун ҳомийлар томонидан ажратилган 1,2 млрд. сўм маблағлар мақсадсиз сарфланиб, талон-торож қилинган.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates