Футбол бўйича Индонезияда бўлиб ўтаётган ўсмирлар ўртасидаги У-17 Жаҳон Чемпионати чорак финалига йўл олган Франция терма жамоаси дисквалификация қилиниши мумкин.
“Монпеле” ҳужумчиси Яннис Исууфу сабабли Франция турнирдан четлатилиш эҳтимоли бор. Мусобақа саралашида Яннис Нигер ўсмирлар терма жамоаси сафида майдонга тушгани маълум бўлди. Спорт Неwс Африcа нашрининг хабарига кўра, Франция футбол федерациясининг бундан хабари бўлмаган.
ФИФА қоидаларига кўра, битта турнир доирасида футболчининг иккита турли терма жамоада ўйнаши қатъиян ман этилади. Франция билан битта гуруҳда бўлган ва плей-оффга чиқа олмаган Буркина-Фасо апелляция беришга қарор қилган.
Иссуфу Франция терма жамоасининг гуруҳ босқичидаги учала ўйинида ҳам иштирок этган. Нигер ўсмирлари сафида эса 2022 йилда 2 та ўйин ўтказган (Кот-д'лвуар ҳамда Бенинга қарши). Ивуарликларга қарши ўйинда битта гол урган бўлса, Бенинга қарши баҳсда энг яхши футболчи деб топилган.
Эслатиб ўтамиз, Франция ўсмирлар терма жамоаси чорак финалда Ўзбекистонга қарши майдонга тушиши керак. Чорак финал ўйини 25 ноябрь санасига белгиланган.