Родри 2024 йилги “Олтин тўп”ни қўлга киритди

    “Манчестер Сити” ва Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Родри 2024 йилги “Олтин тўп” соҳиби.

    Родри 2023/24 йилги мавсумда ўз клуби ва терма жамоасининг муваффақиятида муҳим роль ўйнагач, бу совринни қўлга киритди. У “Сити”га кетма-кет тўртинчи марта Премьер-лига чемпионлигини қўлга киритишда ёрдам берди ва кейинчалик Германияда ўтказилган ЕВРО-2024 турнирида Испаниянинг ғолиб чиқишида муносиб ҳисса қўшди ва мусобақанинг энг яхши футболчиси деб топилди.

    Эркаклар ўртасидаги “Олтин тўп” натижалари:

    1. Родри (Испания, Манчестер Сити)

    2. Винисиус Жуниор (Бразилия, “Реал Мадрид”)

    3. Жуд Беллингем (Англия, “Реал Мадрид”)

    4. Дани Карвахал (Испания, “Реал Мадрид”)

    5. Эрлинг Холанд (Норвегия, “Манчестер Сити”)

    6. Килиан Мбаппе (Франция, “ПСЖ”/“Реал Мадрид”)

    7. Лаутаро Мартинес (Аргентина, “Интер”)

    8. Ламин Ямал (Испания, “Барселона”)

    9. Тони Кроос (Германия, “Реал Мадрид”)

    10. Гарри Кейн (Англия, “Бавария”)

    “Барселона” футболчиси Айтана Бонмати кетма-кет иккинчи йил аёллар ўртасида “Олтин тўп”ни қўлга киритди, Карло Анчелотти йилнинг энг яхши мураббийи, “Реал Мадрид” эса йилнинг энг яхши эркаклар клуби деб топилди. Родрининг Испания терма жамоасидаги жамоадоши Ламин Ямал Копа кубогини, “Астон Вилла” ва Аргентина терма жамоаси дарвозабони Эмилиано Мартинес эса Яшин кубогини қўлга киритди.

    28 октябрь куни Париждаги Шатле театрида 68-марта энг нуфузли мукофотни топшириш маросими бўлиб ўтди. “Олтин тўп” 1956 йилдан бери France Football томонидан ҳар йили топширилиб келинмоқда. Мазкур мукофот футболчиларнинг ажойиб ютуқлари ва беқиёс истеъдоди эътирофи сифатида берилади, деб хабар беради ru.uefa.com.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates