Шу кунларда ОАВ ва ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган айрим масалалар юзасидан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ўрганишлар олиб борилмоқда.
Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги матбуот котиби Шерзод Сапаров маълум қилди.
Жумладан,
- Сурхондарёнинг Ангор тумани ҳокими «Аёллар дафтари» жамғармаси ҳисобидан 349 млн 900 минг сўмга қимматбаҳо «Каптива 5» автомашинаси харид қилгани;
- инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланган Илзат Касимов айни пайтда бир неча МЧЖда ҳаммуассис эканлиги;
- «Агробанк» ўтказган 1,3 миллиард сўмлик тендерда ўзаро боғлиқликлари бор корхоналар иштирок этганига оид ҳолатлар ўрганилмоқда.
Ўрганиш якунлари бўйича батафсил маълумот берилади.