Учта банкнинг 148 нафар бошқарув ходими тадбиркорлик субъектларининг таъсисчиси экан

    Коррупцияга қарши курашиш агентлиги банклардаги раҳбар ходимларнинг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳолати юзасидан ўрганиш натижаларини маълум қилди.

    Хусусан, «Микрокредитбанк» АТБ, «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ ҳамда «Туронбанк» АТБ ва уларнинг тизим ташкилотлари ўрганилганда уларнинг 148 нафар бошқарув ходими 155 та тадбиркорлик субъектида таъсисчилик асосида фаолият юритиб келаётганлиги аниқланди.

    Жумладан, «Микрокредитбанк» АТБнинг 94 нафар бошқарув ходими 96 та тадбиркорлик субъектида, «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБнинг 41 нафар бошқарув ходими 46 та тадбиркорлик субъектида ҳамда «Туронбанк» АТБнинг 13 нафар бошқарув ходими 13 та тадбиркорлик субъектида таъсисчи сифатида рўйхатдан ўтган.

    Юқоридаги қонунбузилиши ҳолатлари бўйича Агентлик томонидан мазкур банкларга тақдимномалар киритилди.

    Ўз навбатида, банклар томонидан тақдимномалар танқидий муҳокама қилинган ҳолда тадбиркорлик субъектларида таъсисчилик қилаётган ходимларга нисбатан огоҳлантириш хатлари берилиб, қайд этилган қонунбузилиши ҳолатлари бартараф этилмоқда.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги, «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонунларида давлат фуқаролик хизматчиси тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши тақиқланган.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates