Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан тадбиркорлик манфаатларини ҳимояқилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Н.Б. “A” МЧЖ раҳбари М.га Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳрида қурилиши лозим бўлган умумий қиймати 7,5 млрд сўмлик мактаб биноси ва Олмалиқ туманидаги 4,5 млрд сўмлик капитал таъмирлаш ишларини юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали олиб беришга ишонтириб, ушбу хизмати эвазига 60000 АҚШ доллари миқдорида “откат” талаб қилиб, олдиндан 4000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Н.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.