Марказий банк фирибгар картадаги пулларни қай ҳолларда ечиб олиши мумкинлиги айтди

    Шу кунларда ижтимоий тармоқларда нотаниш рақамлардан қилинган қўнғироқ ёрдамида фуқароларнинг банк карталаридаги пул маблағларини автоматик ечиб олинаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

    Марказий банк ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

    Қайд этилишича, Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган тижорат банклари ҳамда тўлов ташкилотлари мобиль иловаларида фирибгарлик ҳолатларининг олдини олишга қаратилган хавфсизлик чоралари кўрилган.

    Хусусан, фуқаро тижорат банки ёки тўлов ташкилоти мобиль иловасидан фойдаланиш учун рўйхатдан ўтишда телефон рақамини кўрсатади ҳамда СМС-хабар шаклида келган тасдиқлаш кодини киритади, шунингдек, ўз шахсини тасдиқлаш мақсадида қўшимча биометрик идентификациядан ўтиши лозим. Рўйхатдан муваффақиятли ўтган фуқаро мобиль иловада ўзига тегишли банк картасини бириктириш имконига эга бўлади.

    Мобиль иловага банк картасини бириктириши учун банк картасига уланган телефон рақамига бир марталик тасдиқлаш коди (ОТР) юборилади. Ушбу OTP код фуқаро томонидан мобиль иловага тўғри киритилганидан кейингина унинг банк картаси иловага бириктирилади.

    Бунда мобиль иловада рўйхатдан ўтиш жараёнида киритилган телефон рақами ва банк картасига СМС-хабарнома орқали уланган телефон рақам бир хил бўлиши лозим, акс ҳолда банк картасини иловага бириктириш рад этилади.

    Шу билан бирга, тижорат банклари ва тўлов ташкилотлари мобиль иловаларида янги рўйхатдан ўтган фойдаланувчиларга нисбатан иловага бириктирилган банк карталаридан фойдаланиш 1 соатгача чекланади.

    Бироқ фуқаро ўзининг мобиль иловадаги аккаунтини бошқариш ҳуқуқини берувчи логин ва пароль ҳамда телефон рақамига келган бир марталик OTP кодни бегона шахсларга (фирибгарларга) бериб қўйса ёки мессенжерлар орқали тарқалаётган зарарли APK файлларни мобиль қурилмага ўрнатса, унинг банк картасидан ноқонуний равишда пул ечиб олиниши мумкин!

    Юқоридагилардан келиб чиқиб, Марказий банк аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини ижтимоий тармоқларда тарқалаётган тасдиқланмаган маълумотларга ишонмасликка чақириб, фақат расмий манбаларга таянишни тавсия этади.

    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates