Фарзандларини даволаш учун деб хайрияга пул йиғган фирибгар аёл ушланди

    Хавфсизлик 8 май 2021 2109

    Расмларнинг остига фарзандлари “Комилов Азимжон Абдурауф ўғли”, “Машгулотва Гулирано” ва “Маъруфжонов Муҳаммадали Мансуржон ўғли”лар оғир касалликка чалинганликлари сабабли уларни даволаш ва тиббий муолажаларга 10.000 ва 20.000 АҚШ доллари миқдорида пул маблағлари зарурлигини иддао қилган ҳолда пулни қабул қилиш учун банк пластик карталарини кўрсатиб халқдан ёрдам сўраб, бир қатор ижтимоий тармоқларда жойлаштирган сохта хайрия эълонлари аниқланди.

    Олиб борилган текширув ҳаракатлари давомида номаълум шахс томонидан Интернет тармоғида ўзганинг мулкини алдаш йўли билан қўлга киритиш мақсадида 2021 йил 8 февраль куни Украинада “Бош мия ўсимтаси” касаллиги оқибатида вафот этган боланинг ҳамда шахси номаълум бўлган ва оғир касалликка чалинган икки нафар болаларнинг фотосуратларини интернетдан кўчириб олади. Расмларнинг остига фарзандлари “Комилов Азимжон Абдурауф ўғли”, “Машгулотва Гулирано” ва “Маъруфжонов Муҳаммадали Мансуржон ўғли”лар оғир касалликка чалинганликлари сабабли уларни даволаш ва тиббий муолажаларга 10.000 – 20.000 АҚШ доллари миқдорида пул маблағлари зарурлигини иддао қилган ҳолда пулни қабул қилиш учун банк пластик карталарини кўрсатиб халқдан ёрдам сўраб, бир қатор ижтимоий тармоқларда жойлаштирган сохта хайрия эълонлари аниқланди.

    Эълонларда жойлаштирилган касал болаларнинг фотосуратларидан таъсирланган фуқаролар томонидан 5 минг сўмдан 1 миллион сўмгача бўлган пул маблағлари сохта хайрия эълонлари остида кўрсатилган банк пластик карталарига ўтказилган.

    Олинган тезкор маълумотлар асосида, 20 апрель куни Тошкент шаҳар, Олмазор тумани ҳудудида ИИВ Киберхавфсизлик маркази ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур ноқонуний ҳаракатни Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Қамарнисо кўчасида яшовчи 1995 й.т. Н.Рашидова содир этганлиги аниқланиб, унга тегишли бўлган икки дона банк пластик карталари ва смартфон ашёвий далил тариқасида тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

    Фуқаро Н.Рашидовага нисбатан 6 май куни Олмазор тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    ИИВ Киберхавфсизлик маркази

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates