Мустақилликнинг 33 йили: қутлуғ кунлар эътирофи

    Фикр 1 сентябр 2024 70

    Айни кунларда элимизнинг қалбида сурур, юз-кўзида бахтнинг акси, дилларда истиқлол шукуҳи тўлқинланмоқда. Бу кунларнинг қадри улуғ, қиммати эса ўлчовлар ўлчай олмас қадар азиздир.

    Халқни ҳур кўрмоқлик, Ватанда эрк неъматини татимоқлик учун фидо бўлганлар бунинг ҳикматини чуқур англадилар. Ёруғ кунларга осонлик билан етганлар, ислоҳотлар мевасидан бемашаққат бахраманд бўлганлар балки бу тантаналар моҳиятини ҳис этмас, лекин миллат тарихини яхши билганлар юраги ҳапқириб кутади истиқлол айёмини. Шу жумладан фарғоналиклар ҳам Мустақиллигимизнинг 33 йиллик тантаналарини ўзгача руҳда, кўтаринки кайфиятда қарши олмоқдалар.

    Шу 33-йил давомида Фарғонада ҳам ўзгаришлар тўхтамади. Бугунги кунда вилоятимиздаги ҳар жабҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар жумладан, иқтисодий, маънавий ва маданий ривожланишлар халқимиз эртасини бугунидан ҳам фаровон ва ёруғ бўлишига сабаб бўлмоқда. Биргина таълим соҳасида ёш авлоднинг дунё талабларига тўлиқ жавоб берадиган замонавий билимлар эгаси бўлган кучли мутахассислар бўлиб етишишлари учун яратилаётган кўплаб имкониятлар ва шарт-шароитлар давлатимиз раҳбарининг олиб бораётган оқилона сиёсати жонкуярлиги самарасидир.

    Ёшларни илм-фан ҳамда касб-ҳунарга йўналтириш мақсадида ташкил этилаётган мактаб ва марказлар фаолиятига кенг йўл очилаётганлиги фикримизнинг яққол далилидир. Мамлакатимизда кейинги йилларда янги авлодни ҳар жиҳатдан баркамол – юксак билим ва тафаккурли, кучли интеллектуал салоҳиятли қилиб тарбиялаш борасида кенг қамровли саъй – ҳаракатлар олиб борилмоқда. Айни жараёнда таълим ва тарбия жараёни ўзаро уйғунлаштирилиб, келажагимиз ворисларини миллий қадрият ва анъаналар, юртга садоқат, ватанпарварлик ҳамда аждодлар меросига ҳурмат ва эътиром руҳида камолга етишлари учун барча шароитлар яратилиб келинмоқда.

    Вилоятимизда нафақат ёшлар, балки, катта ёшдаги инсонлар билимини оширишга қаратилган турли тадбирлар жамиятимиздаги илмий салоҳиятни юксалишига катта таъсир кўрсатмоқда. Шу кунларда вилоятимиздаги барча таълим даргоҳларида янги ўқув йили учун қизғин тайёргарлик жараёнлари давом этмоқда. Мактабларда маънавий-маърифий ишларни самарали йўлга қўйиш, ўқув бинолари, спорт зали, ошхона ва ўқув устахоналарини янги ўқув йилига намунавий тарзда тайёрлаш бўйича кўргазмали ўқувлар ташкил этиш юзасидан семинарлар ташкил этилмоқда. Шу билан бир қаторда Вилоятдаги соҳа масъуллари ҳамда фаол педагоглар иштирокида янги ўқув йили олдидан илғор методикалар ва соҳадаги янгиликларни ўқитувчиларга етказиш мақсадида ташкил этилган “Устозлар миллий форуми” ўз ишини бошлаган. Бундан ташқари, олий таълим тизимида халқаро алоқаларни йўлга қўйилганлиги, жаҳондаги энг нуфузли олийгоҳлар билан талаба алмашинувлари, академик алмашинув жараёнларининг кенгайиши, дунёнинг энг ривожланган давлатлари билан халқаро алоқаларни жадал йўлга қўйилиши, профессор-ўқитувчилар ва талабалар билими салоҳиятини ўсишига алоҳида аҳамият берилаётганлиги биргина Фарғона давлат университети мисолида ҳам яққол кўриниб турибди.

    Хусусан, жорий йилнинг ўзида Венгрия, Хитой, Корея, Қозоғистон, Германия, Туркия, Россия, Қирғизистон каби бир қанча давлатлар билан имзоланган шартномалар университетнинг дунё рейтингларда ўсиши учун муҳим аҳамият касб этди.

    Яқин йиллар ичида Фарғона давлат университетининг дунёнинг энг нуфузли олий таълим муассасалари ва рейтинг ташкилотлари билан халқаро алоқалари кучайиб кетди. Жумладан, 2023 йилнинг май ойида Австралиянинг «UniRank» рейтинг платформасида маҳаллий миқёсда 23-ўринни банд этди.

    Шунингдек, Грузиянинг халқаро университетлар рейтинг ташкилоти “Round University Ranking” – “RUR” рейтингида ўқитиш индикатори бўйича ТОП – 883 - ўринни эгаллади.

    Яқинда Буюк Британиянинг нуфузли Times Higher Education - “THE” рейтинг агентлиги натижаларида олийгоҳ сифатли таълим бўйича 57,1 балл билан 401-600 ўринга эга бўлди.

    2023-йилнинг 30 ноябрь куни Канаданинг Халқаро ютуқлар тадқиқот маркази (International Achievements Research Center – “IARС” ) рейтингида ФарДУ ректори Баҳодиржон Шермуҳаммадов дунё миқёсида “Йил ректори – 2023” номинацияси соҳиби ва Фарғона давлат университети - “Йил университети – 2023” халқаро танлови ғолиби деб эълон қилинди.

    Шу билан бирга Индонезиянинг “UI Green Metric World University Ranking” халқаро рейтингида ФарДУ ТОП-1000 та олий таълим муассасалари қаторида барқарор ривожланаётган университет сифатида эътироф этилди.

    Бугун университетимизда нафақат таълим соҳаси, қатор соҳаларда ҳам халқаро алоқалар кучйтирилмоқда. Буларнинг барчасига албатта истиқлол неъмати, муносиб халқ етакчисининг оқилона сиёсати натижасида эришдик. Шу саодатли кунларимиз абадий бўлсин, барчамизга байрам қутлуғ бўлсин!

    Муҳаммаджон Мамажонов,

    ФарДУнинг Чет тиллари факультети декани,

    филология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент

    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates