Янги Ўзбекистонга муносиб бўлиш ҳикмати

    Фикр 1 сентябр 2024 135

    Юртимизда кенг нишонланаётган мустақиллик байрами бугун барчанинг диққат-эътиборида.

    Айниқса, ушбу муборак айёмда Президентимиз томонидан Янги Ўзбекистонни барпо этишда асосий эътибор 5 та устувор йўналишга қаратилаётгани, бунда биринчи навбатда «сифатли таълим тизимини йўлга қўйиш« масаласи таъкидлангани, «…ўғил болани ўқитсак, бир киши саводли бўлади. Қиз болани ўқитсак, бутун оила, бутун жамият билимли бўлади«, – дея сўзлаган нутқлари бутун олий таълим тизими вакиллари ҳамда талаба-ёшларга ўзига хос муҳим чақириқ бонги бўлди.

    Кўп минг сонли жамоага эга бўлган Фарғона давлат университетида ҳам бугун сифатли таълим тизимини барқарор ривожлантириш масаласи муҳим йўналишлардан бирига айланган. Бу борада профессор-ўқитувчиларнинг талабага яхши шароитларда билим бериши ва ўз устида ишлаши учун зарур бўлган барча имкониятлар яратиб берилган. Хусусан, профессор-ўқитувчилар тажриба имкониятларини орттириш мақсадида кўплаб ривожланган мамлакатларга хизмат сафарига юборилмоқда ёки мамлакат бўйлаб амалга оширилаётган ички туризм доирасида маънавий ҳордиқ учун энг кўркам манзилларга жўнатилмоқда.

    Жумладан, куни кеча университет ректори ташаббуси билан жамоа Касаба уюшмаси Кенгаши томонидан 50 нафар профессор-ўқитувчилар, жумладан, олийгоҳда узоқ йиллардан буён фидокорона ишлаб келаётган нуроний устозлар Андижон вилоятига саёҳатда юборилди. Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 33 йиллиги байрами муносабати билан ташкил этилган ушбу тадбирлар дастуридан бетакрор табиатга эга Хонобод шаҳрига саёҳат, «Уч авлод учрашуви«, давра суҳбатлари ва кечки сайллар ўрин олди. Ушбу саёҳатда жамоа энг шинам ва замонавий услубдаги «Хонобод« сиҳатгоҳига жойлашиб, шаҳарнинг диққатга сазовор ва тарихий масканлари, «Фозилмон ота« мақбараси, «Афсона« боғи, Алишер Навоий номидаги хиёбонларда бўлдилар.

    Янги ўқув йилига ўзгача куч ва ғайрат орттириб, сафардан бениҳоя мамнун бўлдилар. Сиҳатгоҳда ўтган вақт давомида ташкил этилган бадиий кеча, «Уч авлод учрашуви« каби маърифий тадбирлар бу масканга ҳам Фарғона давлат университети нафасини олиб кирди. Ёшлар билан олиб борилган мулоқотларда шукроналик, юртни юракдан севиш ва унинг армонларини ҳис этиш, истиқлол неъматларини англаш, фидоийлик, ҳалоллик каби чин инсоний туйғулар моҳияти тушунтириб борилди.

    Шунингдек, яқинда ўқув йили аввалида университет ишчи-ходимларига мотивация улашиш, меҳнатларини қадрлаш ва оилаларига эътибор кўрсатиш мақсадида уларнинг фарзандларига ўқув қуроллари тақдим этилди. Шу билан бирга, таътил давомида янги ўқув йилига бинолар ва Талабалар турар жойларини тайёрлашда таъмирлаш ишларини олиб бориб, жонбозлик кўрсатган уста-дурадгорлар, сувоқчию бинокорлар рағбатлантирилди. Ёзги таътил давомида эса юзлаб етакчи ёшлар ҳамда иқтидорли талабаларнинг тарихий масканларга ташрифи, кўҳна Самарқанду Бухорои азимга саёҳати ташкил этиб борилди.

    Бу каби кўплаб ҳайрли ишларимиз айни кунларда ҳам давом этмоқда ва мустақил Ватанга муносиб бўлмоқлик аҳди бош шиоримизга айланган.

    Позилжон Отақулов,

    ФарДУ жамоаси Касаба уюшмаси Кенгаши раиси, PhD.

    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates