“Нотариуслардан бепул ҳуқуқий маслаҳатлар” ижтимоий акцияси ўтказилди

    Мамлакатимизда 22 август 2024 119

    Мустақиллигимизнинг шонли 33 йиллиги арафасида ЎЗбекистон Нотариал палатаси билан яна бир хайрли ишга қўл урилди.

    “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ҳамда “Мадад” нодавлат нотижорат ташкилоти билан ҳамкорликда кенг аҳоли қатлами учун “Нотариуслардан бепул ҳуқуқий маслаҳатлар” ижтимоий акцияси ўтказилди.

    Жорий йилнинг 20-21 август кунлари республикамизнинг барча ҳудудларидаги 50 дан зиёд маҳаллалар, туман ва шаҳар Давлат хизматлари марказларида “Нотариуслардан бепул ҳуқуқий маслаҳатлар” акцияси ўтказилди.

    Ўзбекистон Нотариал палатаси томонидан “Юксалиш” УМҲ ҳамда “Мадад” ННТ ҳамкорлигида ўтказилаётган акциядан мақсад – аҳолининг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини шакллантиришга кўмаклашиш, ҳуқуқий билимларини ошириш ва фуқароларни қийнаётган муаммолар юзасидан бепул ҳуқуқий маслаҳатлар беришдан иборат.

    "Нотариуслардан бепул ҳуқуқий маслаҳатлар" акцияси ҳудудларда хусусий амалиёт билан шуғулланувчи 120 нафар нотариус фуқаролар билан учрашув ўтказдилар.

    Акция давомида 5000 га яқин мурожаатчиларга нотариат соҳасига киритилган янгиликлар, хусусан, e-notarius.uz порталининг имкониятлари, онлайн нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби ҳақида маълумотлар берилди. Шунингдек, нотариуслар мерос, никоҳ шартномаси, эр-хотиннинг умумий мулки, васиятнома, эр ва хотиннинг розилик аризаларини тасдиқлаш тартиби каби нотариал ҳаракатлар юзасидан тушунчалар бердилар ва уларни қизиқтирган саволларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

    No date selected
    август, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates