Сергелида ҳам гастрономик кўча барпо этилади

    Тошкент шаҳрининг Сергели туманида 7/24 соат ишлайдиган 1,2 км узунликдаги гастрономик кўча барпо этилади.

    Бу ҳақда Сергели туман ҳокимлиги хабар берди.

    Қайд этилишича, пойтахтнинг Сергели туманида кечаю кундуз фаолият юритадиган гастрономик кўча қурилади. Тақдимот давомида янги лойиҳа туман ҳокими Элбек Шукуров томонидан тақдим этилди.

    "Биз Халқ банки билан маслаҳатлашиб, аксарият туманлар қилмаган ишни — юриб кетмаган (сал эътибордан четда деган мазмунда, таҳририят изоҳи) кўчани нолдан қилишни режалаштирдик. Ва келинглар умуман нолдан қилайлик дедик. Боиси бугунги кунда Сергелидаги "Янги Сергели", "Меҳригиё" ва "Шокирариқ" кўчаларида шундоқ ҳам ҳаёт қайнайди. Ярим кечаси ҳам одамлар гавжум. Лекин айнан мана шу кўчада узилиш бор. Айнан шу узилишни тўлдирмоқчимиз. Иккинчи мақсад эса бу ердаги гавжум дарахтлардан унумли фойдаланиш. Гастрономик кўчамиз нафақат кечки пайт, кундуз куни ҳам яшаши, одамлар билан гавжум бўлиши керак", — деди туман ҳокими Элбек Шукуров бу ҳақда тақдимот қилар экан.

    Ушбу Гастрономик кўча "Суғдиёна" маҳалласидаги "Жаҳонаро" кўчасида барпо этилиши кўзда тутилмоқда.

    No date selected
    август, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates