Италияда ҳалокатга учраган яхта қурбонлари шахсига аниқлик киритилди

    Италия қирғоқ қўриқлаш хизмати мутахассислари Италия қирғоқларида чўкиб кетган яхтадан беш нафар йўловчининг жасадини аниқлади.

    Бу ҳақда Sky News телеканали хабар берди.

    Унга кўра, экспертлар елканли кеманинг чўкиши оқибатида қуйидаги шахслар ҳалок бўлганини тасдиқлади: дунёдаги энг йирик инвестиция банкларидан бири Morgan Stanley International директорлар кенгаши раиси Жонатан Блумер, унинг рафиқаси Жуди, буюк британиялик миллионер Майкл Линч, Буюк Британиянинг Clifford Chance фирмаси адвокати Крис Морвилло ва унинг рафиқаси Неда.

    Линчнинг 18 ёшли қизи Ханна ҳамон бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. The Daily Telegraph газетасининг ёзишича, унинг жасади 49 метр чуқурликда чўкиб кетган яхта ичидан топилган, бироқ бу маълумот нотўғри бўлиб чиқди.

    Аввалроқ, Канада ҳамда Антигуа ва Барбуда давлатларининг фуқаролигига эга бўлган яхта ошпази Рекалдо Томаснинг ўлими тасдиқланганди. Ҳалокат қурбонлари сони олти нафарга етди. 15 киши қутқарилди, деб хабар беради tass.ru.


    No date selected
    август, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates