ОАВ: Иброҳим Раисий вертолётининг қулаб тушгани бахтсиз ҳодиса

    Эроннинг собиқ президенти Иброҳим Раисининг вертолёт ҳалокати билан боғлиқ тергов якунланди.

    Бу ҳақда Fars агентлигига Эрон разведка хизматларидаги манба маълум қилди.

    “Хавфсизлик ва разведка хизматлари батафсил текширувни якунлади ва воқеа тасодиф эканлиги аниқ”, деди у.

    Унинг сoзларига кўра, “Президентни олиб кетаётган вертолётда хавфсизлик баённомаларида назарда тутилганидан икки нафар кoпроқ одам бoлган ва учувчи туманни пайқаб, вертолётни керакли баландликка олиб чиқишга уринганида, вертолётнинг бунга кучи етмаган ва туман туфайли кўриш чекланган шароитда тоғ билан тўқнашув содир бўлган”.

    Иброҳим Раисийнинг ўлимидан сўнг разведка хизматлари камида 30 минг одамни текширган, буларнинг барчаси инсон омили йўқлигини кўрсатади, дея қўшимча қилди агентлик манбаси. Унинг сўзларига кўра, метеорологлар маълумотлари асосида жўнаб кетиш вақти олдиндан белгиланган, бироқ президентнинг Озарбайжон билан чегарага ташрифи кечиктирилгани боис, жўнаб кетиш вақтида об-ҳаво ёмонлашган. Разведка ходимининг сўзларига кўра, “хавфсизлик чораларига кўра, вертолётларда GPS тизимлари ўрнатилмаган” ва бузғунчилик ва самолёт электроникасини ташқаридан бузишга уринишлар истисно қилинган. “Тергов шунингдек, вертолётнинг қулашига сабаб бўлиши мумкин бўлган кимёвий моддалар ёки хавфли моддалар мавжудлигини ҳам аниқламади”.

    Кейинчалик Эрон Қуролли кучлари Бош штаби баёнот билан чиқди. “Fars агентлигининг вертолёт ҳалокатига сабаб бўлган омиллардан бири хавфсизлик баённомаларига зид равишда бортда яна икки йўловчининг бўлгани, шу сабабли вертолёт керакли баландликка эришиш учун етарли қувватга эга бўлмагани ҳақидаги маълумот ёлғондир”, дейилади Эрон Қуролли кучлари Бош штабининг жамоатчилик билан алоқалар бошқармаси баёнотида. Бошқарма оммавий ахборот воситаларидан мудофаа ва хавфсизлик мавзусидаги янгиликларни чоп этишни мувофиқлаштиришни, “тезкорлик учун аниқликни бой бермасликни ва душманларга бундан фойдаланиб қолишга имкон бермасликни” талаб қилди, деб хабар беради tass.ru.


    No date selected
    август, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates