"Ўзбекистон Кабел Телевидениеси" МЧЖга нисбатан иш қўзғатилди

    Ташкилот теле ва радио дастурларни қайта узатиш хизматлари бозоридаги рақобат қонунчилиги талабларини бузган. МЧЖ томонидан кўрсатиладиган хизматлар нархлари республикада IP-телевидение фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларининг норозилигига сабаб бўлган.

    Бу ҳақда Монополияга қарши курашиш қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди.

    Таъкидланишича, “Ўзбекистон Кабел Телевидениеси” МЧЖ томонидан кўрсатиладиган хизматлар нархлари Республикада IP-телевидение фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларининг норозилигига сабаб бўлди. Монополияга қарши курашиш қўмитасининг махсус комиссияси томонидан мазкур ҳолат ўрганиб чиқилди.

    “Ўзбекистон Кабел Телевидениеси” МЧЖ хорижий телеканалларнинг теледастурлар пакетини шакллантириш ва уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида кабел ва IP-телевидение фаолияти билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектларга тарқатиш хизмати бўйича Товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектларнинг давлат реестрига киритилган.

    Махсус комиссия томонидан мурожаатда қайд этилган ҳолатлар ўрганиб чиқилиб, бозорда устун мавқега эга корхона – “Ўзбекистон Кабел Телевидениеси” МЧЖга нисбатан иш қўзғатилди ҳамда Жамият томонидан адолатсиз нарх қўлланилганлиги ва рақобат қонунчилиги талаблари бузилганлиги ҳолатларини бартараф этиш бўйича қарор ва кўрсатма берилди. Натижада, нархларни сунъий ошириш ҳолатига чек қўйилди ва тадбиркорлик субъектларининг қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди.

    Шунингдек, қўзғатилган иш якуни бўйича, Махсус Комиссия томонидан “Ўзбекистон Кабел Телевидениеси” МЧЖга хизматлар нархларини тартибга солиш органида тасдиқлаш (декларация қилиш) ҳамда келгусида ишларни қонунчилик талаблари доирасида давом эттириш юзасидан тегишли
    кўрсатма берилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates