Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги иттифоқчилик ва стратегик ҳамкорлик муносабатларига тўхталиб ўтган Қосим-Жомарт Тоқаев президент администрациялари ўртасида яқин алоқалар ўрнатиш орқали юқори даражадаги сиёсий мулоқотни самарали кенгайтириш муҳимлигини қайд этди.
Ахборот-мафкуравий, маданий-гуманитар ва таълим соҳаларида, шунингдек, ёшлар сиёсати соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни чуқурлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Президент Остонада “Заковат” халқаро интеллектуал ўйини ўтказилишни қўллаб-қувватлади ва бундай тадбирлар халқларимиз ўртасида маданий яқинлашувда муҳим роль ўйнашини таъкидлади.









