Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)га асос солинганлигига 20 йил тўлмоқда

    Юртимизда ШҲТ Халқ дипломатияси марказини ташкил этиш ташаббуси илк бор Президентимиз томонидан 2017 йилда Остона шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТ саммити доирасида илгари сурилган.

    Бу ҳақда Ўзбекистонда ШҲТнинг Халқ дипломатияси маркази директори Қобилжон Собиров сана муносабати билан ташкил этилган матбуот анжумани сўз юритди.

    Ўтган давр мобайнида Марказ ШҲТ давлатлари ва фуқаролик жамияти институтлари, шу жумладан ШҲТ мамлакатлари ёшлари ва аёллар ташкилотлари ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтиришга асосланган ҳолда ўзаро ишонч ва яқин қўшничилик руҳини мустаҳкамлаш бўйича кенг кўламли тадбирларни ўтказиб келмоқда.

    Матбуот анжуманида маданий, илмий, маърифий дастурларни ташкил этиш, делегациялар алмашинуви, тематик форумлар, бадиий кўргазмалар, мусиқа фестиваллари ва спорт тадбирларини ўтказиш доирасида амалга оширилган ишлар тўғрисида иштирокчиларга батафсил маълумот берилди. Ушбу тадбирлар маданият, таълим, санъат, туризм, спорт, тиббиёт ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни сезиларли даражада мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга хизмат қилгани таъкидланди.

    Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги бошқарма бошлиғи, ШҲТ миллий координатори Раҳматулла Нуримбетов ўз чиқишида, ўтган 20 йил давомида ШҲТ ўз фаолиятида сезиларли ижобий натижаларга эришиб, нуфузли ва минтақавий ташкилот сифатида халқаро эътирофга сазовор бўлиб келаётгани, сиёсий, иқтисодий, хавфсизлик ва маданий-гуманитар соҳаларда минтақавий ҳамкорликнинг амалий ва муҳим воситасига айланганини қайд этди. Бугунги кунда кузатувчи давлатлар билан бирга тузилма 18 та давлатни ҳамкорлик асосида бирлаштирганлиги ҳақида айтиб ўтди.

    ШҲТ ўзининг 20 йиллик фаолияти давомида дунёда энг обрўли халқаро ташкилотлардан бирига айлангани таъкидланди. Жуда қисқа вақт мобайнида ШҲТ халқаро муносабатларда муҳим роль ўйнайдиган ташкилотга айланиб, бугунги кунда кузатувчи давлатлар билан бирга тузилма 18 та давлатни бирлаштирганлиги айтиб ўтилди.

    Мамлакатимиз тинчлик, ҳамкорлик ва интеграция ғояларига асосланиб юритаётган фаол ташқи сиёсатнинг амалий натижалари унинг жаҳондаги нуфузи ошиб, халқаро ташкилотлар бошқарув тизимидаги ўрни кенгайиб бораётганида ҳам ўз ифодасини топмоқда. Хусусан, Владимир Норов 2019 йил 1 январдан ШҲТ Бош котиблигига тасдиқлангани бунинг ёрқин далилларидан биридир.

    Тошкент шаҳрида ШҲТнинг Халқ дипломатияси маркази таъсис этилиши ҳамда Самарқанд шаҳрида “Ипак йўли” халқаро туризм университети ташкил қилингани мамлакатимизнинг ШҲТ доирасидаги илгари сурган ташаббуслари натижасидир.

    ШҲТнинг муваффақияти 2002 йилда ташкилот Низомида қабул қилинган "Шанхай руҳи" га асосланади. Унда ўзаро ишонч, ҳурмат, манфаат, тенглик, маслаҳат, турли маданиятларга ҳурмат ва биргаликда ривожланиш истаги назарда тутилади.

    Ўзбекистонда ШҲТнинг Халқ дипломатияси

    марказининг ахборот хизмати

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates