Халқаро туризм ярмаркаси бўлиб ўтади

    2023 йил 15 ноябрдан 17 ноябрга қадар Тошкентда “Ипак йўлида туризм” 28-Тошкент халқаро туризм ярмаркаси бўлиб ўтади. 

    Тошкент халқаро туризм ярмаркаси туризм маҳсулотларини тарғиб қилиш, ишбилармонлик алоқалари ва ҳамкорликни йўлга қўйишга ёрдам берувчи ахборот майдончасидир. ТХТЙ 1995 йилдан буён БМТнинг Бутунжаҳон Туризм Ташкилоти (УНWТО) кўмагида ўтказиб келинмоқда.

    Ярмарка доирасида Франсия, Чехия, Япония, Малайзия, Тайланд, Сингапур, Ҳиндистон, Жанубий Корея, Россия, Қозоғистон, Беларус, Озарбайжон, Хитой сингари 20 та давлатнинг миллий стендлари халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади.

    Жорий йилда кўргазмаларда 15 минг нафаргача ташриф буюрувчи иштирок этиши кутилмоқда. Ярмаркага ташриф буюрувчилар ва иштирокчилар янги сайёҳлик йўналишлари ҳамда хорижий мамлакатларнинг ранг-баранг муҳити, маданияти ва анъаналари билан танишишлари мумкин.

    Шунингдек, Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари янги сайёҳлик манзилларининг туризм салоҳиятини баҳолаш мумкин бўлади.

    www.titf.uz веб-сайтида онлайн рўйхатдан ўтиш орқали ҳар ким ТХТЙ – 2023 меҳмони бўлиши ва тадбирга ташриф буюриш қоидалари билан танишиши мумкин.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates