Ўзбекистон Скандинавия давлатларидаги энг йирик озиқ-овқат ярмаркасида иштирок этди

    Швециянинг Мальмё шаҳрида бўлиб ўтган Скандинавиядаги энг йирик органик маҳсулотлар ярмаркаси – "Nordic Organic Food Fair" кўргазмасида Ўзбекистоннинг органик маҳсулотлари намойиш этилди.

    Элчихона томонидан ташкил қилинган миллий бўлмада Ўзбекистоннинг "Global Export Company" компанияси мамлакатимиз заминида етиштирилган органик қуритилган мевалар ҳамда дуккакли маҳсулотларни намойиш қилди.

    "Nordic Organic Food Fair" ҳар йили ўтказиб келинадиган ярмарка бўлиб, органик сертификатига эга ранг-баранг озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликлар унинг пештахталаридан жой олади.

    Ушбу халқаро тадбир чоғида "Global Export Company" МЧЖ Европанинг йигирмага яқин мамлакати, шу жумладан, Швеция, Норвегия ва Дания компаниялари билан ўзбек маҳсулотлари экспорти бўйича дастлабки келишувларга эришди.

    Шунингдек, мамлакатимиз элчихонаси ва "Nordic Organic Food Fair" ташкилотчилари ўртасида ушбу кўргазманинг 2024 йил 9-10 октябрь кунлари Стокгольмда ўтказиладиган навбатдаги тадбирида ҳам Ўзбекистон вакилларининг иштирок этиши юзасидан келишувга эришилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates