1 декабрдан иссиқлик таъминоти тарифлари ошади

    Veolia Energy Tashkent компанияси 1 декабрдан бюджет ташкилотлари ва юридик шахслар учун иссиқлик таъминоти нархларининг ошиши кучга киришини маълум қилди.

    Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг 8 ноябрдаги қарорига кўра, иссиқлик энергияси ва иссиқ сув таъминоти хизматлари учун тартибга солинадиган нархлар (тарифлар) 1 Гкал энергия учун 664 465 сўм этиб белгиланиши маъқулланган эди (амалдаги тариф 397 212 сўм/Гкал).

    Тадбиркорлар ва аҳоли учун тарифлар:

    аҳоли учун тариф ўзгаришсиз қолади ва у 1 Гкал учун 91 960 сўмни ташкил этади;

    юридик шахслар учун 1,5 бараварга — 1 Гкал учун 141 737 сўмдан 212 606 сўмгача ошади;

    бюджет ташкилотлари учун 1,6 бараварга — 1 Гкал учун 502 067 сўмдан 801 963 сўмгача ошади.

    Таъкидланишича, тарифлар ўртасидаги фарқ Тошкент бюджетидан (баъзан республика бюджетидан) субсидиялар ҳисобидан қопланади, яъни нархлар кўтарилиши фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига, шу жумладан, билвосита — уларнинг солиқлари ҳисобига таъсир қилади.

    2023 йилда иссиқлик таъминоти корхоналарининг йўқотишларини қоплаш учун давлат бюджетидан 1,8 триллион сўм, 2024 йилда эса 4,5 триллион сўм ажратилиши режалаштирилган. Иссиқлик таъминоти тармоғи ва жамоат транспорти учун тўловлар миқдорининг кескин ошишини 1 октябрдан газ ва электр энергияси нархи ошгани, шу сабабли иссиқлик электр станциялари ва автобуслар ёқилғини оширилган нархларда харид қилаётгани билан изоҳлаш мумкин.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates