Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, айни пайтда талабаликка тавсия этилганлар тўғрисидаги маълумотларни "Талабалар турар жойи ахборот тизими"га юклаш ишлари ўз якунига етди.
Эндиликда, 1-курс талабалари давлат ОТМларининг ётоқхоналарига жойлашиш учун Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали — my.gov.uz орқали электрон ариза юборишлари мумкин.