Талабаларга турар жой муаммо эмас

    Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024 йил 30 июлдаги «Олий таълим муассасалари талабаларини турар жой билан таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисида»ги буйруғи асосида 2024/2025 ўқув йили бошланиши арафасида талабаларни муносиб кутиб олиш, ўқув йилининг дастлабки кунларида талабаларни турар жой билан тезкор таъминлаш бўйича юзага келадиган жиддий муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш мақсадида 1 августдан 10 сентябргача бўлган муддат «долзарб қирқ кунлик» сифатида белгиланган эди.

    Бу доирада дастлаб Исъҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллар институтида 2024/2025 ўқув йилида талабаларни турар жой билан тезкор таъминлаш юзасидан ишчи гуруҳ шакллантирилди. Унинг асосий мақсади янги ўқув йилига талабаларни муносиб кутиб олиш, ётоқхоналарга онлайн жойлаштиришда тегишли кўрсатмалар бериб бориш, ОТМга яқин ҳудудлардан ижара хонадонлар топиш ҳамда ўқув йилининг дастлабки кунларида турар жой билан таъминлаш бўйича юзага келадиган муаммоларни ўз вақтида бартараф этишдан иборат.

    Айни пайтда институтда 1491 талаба мавжуд. 2024/2025 ўқув йилидан талабалар сони 2414 нафар бўлиши кутилмоқда. Табиийки, узоқ вилоят ёки қўшни тумандан келиб таҳсил олмоқчи бўлган талабалар учун турар жой масаласи бирламчи ҳисобланади. Уларни турар жой билан таъминлашнинг шаффоф ва самарали тизимини жорий этиш доирасида «Олий таълим муассасалари талабаларини ётоқхонага онлайн жойлаштириш имкониятини берувчи» ахборот тизимида институтнинг 50 ўринли талабалар турар жойига аризалар институтнинг барча босқич талабаларини Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан белгиланган мезонлар кетма-кетлиги асосида жойлаштириш бўйича тақсимот ишлаб чиқилган. Шу асосда имтиёзга эга талабалар my.gov.uz ягона интерактив портал орқали ТТЖга жойлаштирилди.

    Талабалар турар жойи барча қулайликларга эга ҳолатга келтирилиб, замонавий мебеллар ҳамда керакли маиший техникалар билан жиҳозланди. Хоналар 2, 3, 4 ва 6 киши туриши учун мослаштирилган. Ёшларнинг дарсдан бўш вақтини мазмунли ўтказиши учун институт спорт залида турли тўгараклар ташкил этилади. Шунингдек, маънавият хонаси, кутубхона, ошхонада ҳам барча қулайликлар мужассам.

    Талабаларни ижара хонадонларга жойлаштириш бўйича ҳам барча замонавий технологиялардан фойдаланилган ҳолда зарурий чора-тадбирлар амалга оширилди. Хусусан, ҳар бир талабани талабалар турар жойига жойлаштириш бўйича ёрдам кўрсатиш марказлари (инфокиоск) фаолиятини йўлга қўйилиб, тажрибали волонтёрлар бириктирилди. Ҳозир 705 нафар 2 ва 3-курс талабасининг ижара жойи масаласи тўлиқ ҳал этилган. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, ижара хонадонда турувчи талабаларнинг ижара пулининг ярми давлат бюджети ҳамда ОТМнинг бюджетдан ташқари маблағи ҳисобидан тўлаб берилади.

    Талабаларнинг гуруҳ тюторлари орқали ижара хонадонларга жойлашишига кўмаклашиш мақсадида янги топилган ижара уйлар ҳақидаги маълумотлар (манзили, хонадон эгасининг исм-фамилияси, телефон рақами, ижара уйининг нархи кўрсатилган ҳолда) Телеграм саҳифасида эълон қилинмоқда.

    Ўқув йили бошланиши олдидан институтда тузилган ишчи гуруҳ аъзолари томонидан институтга яқин 12 та маҳаллада яшовчи 300 дан ортиқ хонадон эгалари билан учрашув ўтказилиб, ижара хонадонларни аниқлаш мақсадида манзилли тадбирлар олиб борилди. Натижа 194 та хонадонда 1970 талабани сиғдириш имконига эга бўлган янги ижара ўринлар захираси яратилди. Шу йилнинг 28 августи ҳолатига кўра, 400 нафар 1-курс талабаси ҳудуддаги ижара хонадонларга жойланиши таъминланмоқда.


    Хайрулла НИШОНОВ,

    Наманган давлат чет тиллар институтининг

    ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий

    ишлар бўйича биринчи проректори


    Ҳамкорлик материали

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates