100 жилдлик «Туркий адабиёт дурдоналари» китоблар туркумининг тақдимоти Озарбайжон ОАВ диққат марказида

    «AZЕRTAC» давлат ахборот агентлиги ва «TRT Azərbaycan» веб-сайтларида 22 ноябрь куни Тошкентда бўлиб ўтган «Туркий адабиёт дурдоналари» тўпламининг тақдимот маросимига бағишланган мақолалар эълон қилинди.

    Уларда қайд этилганидек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан «Ўзбекистон» нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан туркий давлатлар шоир ва ёзувчиларининг ўзбек тилига таржима қилинган асарлари жамланган 100 жилдлик «Туркий адабиёт дурдоналари» туркуми нашр этилди.

    «AZERTAC»нинг Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон маданият маркази маълумотига таяниб маълум қилишича, ушбу ташаббус Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 2019 йил 15 октябрь куни Боку шаҳрида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилотининг йиғилиши чоғида илгари сурилган эди.

    «Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва Фанлар академияси томонидан тайёрланган кўп жилдли ушбу тўплам умумтуркий адабиётнинг энг яхши намуналари, Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, шунингдек, Туркманистон ва Венгриянинг 629 нафар атоқли шоир, ёзувчи ва мутафаккирларининг энг сара асарларини ўзида жамлаган, деб ёзади Озарбайжон оммавий ахборот воситалари. Озарбайжон адабиёти 16 жилддан иборат бўлиб, уларда Низомий Ганжавий, Насимий, Маҳсати Ганжавий, Афзаладдин Хоғоний, Муҳаммад Фузулий, Молла Панаҳ Воқиф, Ҳейронхоним, Натавон, Сейид Азим Ширван ҳамда Ҳусайн Жовид каби 200га яқин озар мумтоз шоир ва ёзувчиларининг асарлари киритилган.

    Мақолаларда таъкидланишича, 100 жилдли тўпламда Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон маданият маркази кўмагида амалга оширилган таржималардан кенг фойдаланилган.

    Озарбайжон ОАВ қайд этганидек, 22 ноябрь куни Ўзбекистон Фанлар академияси қошидаги Шарқшунослик институтида туркий давлатларнинг Ўзбекистондаги элчихоналари ва маданият марказлари иштирокида мазкур нашрларнинг тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирда Озарбайжон томонидан Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон маданият маркази директори, элчихона биринчи котиби Самир Аббосов иштирок этди.

    «У ўз маърузасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилган ушбу лойиҳа замонавий туркий адабиёт ривожига ҳам муносиб ҳисса қўшади», дея таъкидлагани ҳам қаламга олинган.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates