1001 та мактабда баҳолаш рейтинги имтиҳонларини ўтказиш тартиби маълум қилинди

    Таълим 11 май 2023 2509

    Жорий йилнинг 20 май кунига қуръа ташлаш йўли билан танлаб олинган 1001 та мактабда ўқувчилар ва ўқитувчилар иштирокида ижтимоий сўровнома ва назорат ишлари ўтказилади.

    Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Ахборот хизмати маълум қилди.

    Таъкидланишича, жорий йилдан бошлаб баҳолаш рейтингида нодавлат таълим ташкилотлари ҳам иштирок этишлари мумкин.

    Баҳолаш жараёнларини адолатли ва шаффоф ўтказилишини назорат қилиш вазирликнинг масъул ходимлари томонидан амалга оширилади. Шунингдек, шаффофликни тўла таъминлаш мақсадида бир нафар ота-оналар вакили кузатувчи сифатида иштирок этади. Назорат ишларини ўтказиш жараёнлари тўлиқ видео тасвирга олинади ҳамда 1 йил давомида сақланиши таъминланади.

    Назорат ишлари она тили ва адабиёт, математика ва кимё фанларидан ўтказилади.

    Шу билан бирга ўқувчилар ва ўқитувчилар иштирокида ижтимоий сўровномалар ташкил этилади.

    Ўқувчиларга она тили ва адабиёт ҳамда математика-кимё фанларидан тест саволларини ечиш учун 100 дақиқа, ўқитувчиларнинг билимини текшириш мақсадида тегишли фанларга оид ўтказиладиган тест саволларини ечишга 20 дақиқа вақт ажратилади. Сўровнома саволларига жавоб бериш учун ўқувчиларга 10-15 дақиқа, ўқитувчиларга 20-25 дақиқа вақт берилади.

    Умумтаълим муассасалари миллий рейтинги доирасида ўтказилган ижтимоий сўровнома ва назорат ишлари натижалари ҳамда рейтинга алоқадор маълумотлар таҳлил қилинади.

    Таҳлил натижалари асосида 2022 йил якунлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек туман (шаҳар) кесимида умумтаълим муассасаларининг рейтинги ҳамда туман ва шаҳарларнинг таълим сифати бўйича рейтинги тайёрланади ҳамда янги ўқув йили бошланишидан олдин оммага эълон қилинади.

    Баҳолаш рейтингида:

    Қорақалпоғистон Республикасидаги — 70 та;

    Андижон вилоятидаги — 75 та;

    Бухоро вилоятидаги — 52 та;

    Фарғона вилоятидаги — 95 та;

    Жиззах вилоятидаги — 56 та;

    Наманган вилоятидаги — 71 та;

    Навоий вилоятидаги — 37 та;

    Қашқадарё вилоятидаги — 121 та;

    Самарқанд вилоятидаги — 127 та;

    Сирдарё вилоятидаги — 31 та;

    Сурхондарё вилоятидаги — 95 та;

    Тошкент шаҳридаги — 33 та;

    Тошкент вилоятидаги — 86 та;

    Хоразм вилоятидаги — 52 та мактаб қуръа ташлаш йўли билан танлаб олинган.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates