105 та жаримаси бор қоидабузарнинг қидирувдаги "Gentra"си хатланди

    Қашқадарё вилоятида 105 та маъмурий жарималари ва кредит қарздорлиги бўлган қоидабузарнинг гаровдаги ва қидирувдаги "Gentra"си хатланди.

    Бу ҳақда Қашқадарё вилояти МИБ ахборот хизматининг хабар берди.

    Қайд этилишича, бюронинг Қарши шаҳар бўлими иш юритувига Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг 06.06.2024 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор М.Э.дан "Капитал 24 чакана бизнес филиали" фойдасига 9 млн. 964 минг сўм қарздорликни ундириш юзасидан ижро ҳужжати келиб тушди.

    Бундан ташқари қарздорнинг бўлим иш юритувида 105 та тўланмаган маъмурий жарималари бўлиб, давлат ижрочиси томонидан қарздорга тегишли гаровдаги автотранспорт воситасига нисбатан қидирув эълон қилинган.

    Маълумотларга кўра, шу йилнинг 19 июль куни қарздорнинг яшаш хонадонига МИБ ходимлари борганда қарздор ва унинг яқин қариндошлари томонидан ижро ҳаракатларига қаршилик кўрсатиш, уйда бўла туриб дарвозани очмаслик ҳолатлари кузатилди.

    Салкам 5 соат давом этган ижро ҳаракатлари натижасида тегишли ташкилотлар иштирокида автотранспорт воситаси уйда эканлиги аниқланиб, хатланди.

    МИБ томонидан қарздорга жарималарни 10 кун муддат ичида тўлаши, акс ҳолда, хатланган мулк электрон аукцион савдосига чиқарилиши тўғрисида огоҳлантирилди ва ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates