баннер
23 мар 2025
11:54

    Фарғонада ота фарзандларига алимент эвазига уй берди

    Келгусида Н.Алиева фарзандлари билан алоҳида иссиққина хонадонда яшайдиган бўлди.

    Бугунги кунда алимент қарзини тўламасликнинг ҳуқуқий оқибатларини тушунмасдан қочиб юрган оталардан фарқли ўлароқ, фарзандининг тақдирига ва таъминотига бефарқ бўлмаган оталар ҳам кўплаб топилади.

    Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 19.06.2022 йилдаги ижро варақасига асосан, қарздор Ф.Алиевдан ундирувчи Н.Алиева фойдасига турмушларидан икки нафар фарзандининг моддий таъминоти учун иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.

    Ушбу ижро ҳужжати Бюронинг Фарғона шаҳар бўлимига келиб тушган ва шу куннинг ўзида ижро иши қўзғатилган.

    Ижро ҳаракатлари натижасида масъулиятни ҳис қилган фуқаро Ф.Алиев ўзининг фарзандининг алимент таъминоти ўрнига Фарғона шаҳар ҳудудидаги кўп қаватли уйларнинг биридан хонадан берди.

    Келгусида Н.Алиева фарзандлари билан алоҳида иссиққина хонадонда яшайдиган бўлди.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech