баннер
10 апр 2025
16:32

    Қарзини тўламаган корхона аукционга қўйилди

    Мажбурий ижро бюроси томонидан қарздорликни тўлаш бўйича корхона раҳбари бир неча бор огоҳлантирилганига қарамасдан қарз тўланмаган. Шу сабабли гаров биноси онлайн аукционга қўйилган.

    Қайд этилишича, “Миллий банк” томонидан “S.T.E.” қўшма корхонасига тадбиркорликни ривожлантириш учун кредит ажратилган. Бироқ корхона кредит шартларини бажармаганлиги сабабли 523 138 АҚШ доллари миқдорда муддати ўтган фоиз қарздорлик юзага келган.

    Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2022 йил 14 августдаги қарорига кўра, қарздорлик ундирилиб, гаровга қўйилган бино ва спорт кийимлари, трикотаж, полиэтилен маҳсулотлари ишлаб чиқариш технологияларига йўналтирилади.

    МИБ Самарқанд бошқармаси корхона раҳбарини бир неча бор огоҳлантирган, банк ҳисобларига инкассо юборилган, мол-мулкка тақиқ қўйилган. Қарз тўланмагач, гаров биноси онлайн аукционда сотишга чиқарилган.

    Сотувдан тушган маблағ қарздорликни қоплашга йўналтирилади.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech