Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қоракўл туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда тумандаги “Қ.Н.” МЧЖнинг моддий жавобгар шахслари ўзларига ишониб топширилган 1,4 млрд сўмлик 4 231 та чорва молларини растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликлари, шунингдек МЧЖ собиқ раҳбари Ф.Д. таъсисчиларнинг хабардорлигисиз сохта маълумотлар расмийлаштириб МЧЖ биносини “Ф.Ф.” МЧЖга банк муассасасидан ажратилган 550 млн сўм кредитига гаров таъминотига қўйиб юборганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.