Маданиятга ғамхўрлик қилиш, маданият ходимларининг меҳнатини қадрлаш бугун ҳар қачонгидан ҳам долзарб масалалардан бири бўлиб қолди. Зеро, маданиятсиз ҳеч бир жамият тараққий этмайди.
86 йилдан буён 15 апрель куни «Халқаро маданият куни» сифатида нишонланади. Бу кун 1935 йилнинг 15 апрель куни қабул қилинган «Тарихий ёдгорликлар санъат ва илмий муассасаларни ҳимоя қилиш» ҳақидаги халқаро шартнома билан тасдиқланган бўлиб, тарихда биринчи марта, маданий мерос ва тарихий обидаларни муҳофаза қилиш бўйича Рерих Пакти номи остида ташкил этилган.









