15 май – Халқаро оила куни. Оилалар мустаҳкамлиги йўлида

    Мамлакатимизда 15 май 2021 10751

    Маълумки, 15 май куни, жаҳон миқёсида Халқаро оилалар куни (International Day of Families) нишонланади. Ушбу байрам БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1993 йил 20 сентябрдаги Халқаро оила йили тўғрисидаги резолюцияга мувофиқ 1994 йилнинг 15 майидан буён мунтазам равишда нишонланиб келади.

    Оила - инсон учун муқаддас ва улуғ даргоҳ. Инсон шу даргоҳда туғилади, ўсади, унади, вояга етади. Оилани жамиятнинг кичик бир парчасига қиёслаш мумкин.

    Дарҳақиқат, халқимиз азалдан оилани муқаддас, муборак даргоҳ сифатида эъзозлаган, бу қўрғонга завол етмаслиги учун бор маҳоратини ишга солган. Зеро, оилани бошқариш фарзандларни халққа, ватанга муносиб авлод қилиб етиштириш масъулиятли вазифадир. Афсуски баъзан бу борада билим, тажриба ва тарбиянинг етарли бўлмагани туфайли кўпрок ёшлар ўртасида ажрашиш ҳолатлари учраб туради. Арзимаган баҳонани сабаб қилиб оилалар бузилиб, бегуноҳ беғубор фарзандлар тирик етим бўлиб қолмокда. Аёл оқила, фозила, жонкуяр, ҳар нарсада эр қадрини юксак қўядиган бўлса, эр босиқ, жиддий, меҳрибон, фарзандлари, аҳли аёлига жонкуяр бўлиши керак. Эр-хотин ўртасида меҳр-оқибат бўлиши керак.

    Сирдарё вилояти Янгиер шаҳар ФҲДЁ бўлими томонидан ҳам никоҳланувчилар ўртасида оиланинг муқаддаслиги, эр-хотинлик масъулияти, келин ва куёвнинг бурч ва вазифаларини ёшлар онгига чуқур сингдириш бўйича турли маърифий тадбирлар ўтказиш йўлга қўйилган.

    Тадбирларга намунали оилалар, узоқ йиллар аҳил-иноқ турмуш қурган оилалар вакиллари таклиф этилиб, уларнинг ҳаётий тажрибалари ўртоқлашиш бўйича давра суҳбатлари ёшларда катта таассурот қолдириш баробарида барпо этилаётган оилаларнинг мустаҳкамлигини таъминлашга асос бўлмоқда.

    Нафосат Абдулҳакимова,

    Янгиер шаҳар ФҲДЁ бўлими мудираси.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates