17 январдан бошлаб «Тошкент — Бухоро — Тошкент» йўналишида ҳар куни “Afrosiyob” замонавий поезди қатнови амалга оширилади

    «Тошкент — Бухоро — Тошкент» йўналишида ҳар куни, яъни душанба, сешанба, чоршанба, пайшанба кунлари ҳам қатнови йўлга қўйилди.

    17 январдан бошлаб "Тошкент — Бухоро — Тошкент" йўналишида ҳар куни “Afrosiyob” замонавий поезди қатнови амалга оширилади

    Йўловчиларга янада кўпроқ қулайлик яратиш ҳамда мамлакатимизда ички туризмни янада ривожлантиришга кенг имконият яратиш мақсадида 2021 йил декабрь ойининг сўнгги кунларида ҳафтанинг жума, шанба, якшанба кунлари «Тошкент — Бухоро — Тошкент» йўналишида 770/769-сонли “Afrosiyob” замонавий поездининг ҳаракати йўлга қўйилган эди.

    «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан йўловчиларнинг талаблари атрофлича ўрганиб чиқилиб, 2022 йил 17 январдан бошлаб 770/769-сонли “Afrosiyob” замонавий поездининг «Тошкент — Бухоро — Тошкент» йўналишида ҳар куни, яъни душанба, сешанба, чоршанба, пайшанба кунлари ҳам қатнови йўлга қўйилди.

    Мазкур замонавий поезд ҳаракат жадвали бўйича ҳар куни 08:30 да Тошкент марказий темир йўл вокзалидан, Бухоро темир йўл вокзалидан эса 15:27 да ҳаракатланади.

    Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates