Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Тошкент шаҳри, Чилонзор туманида яшовчи 17 ёшли З.С. содир этганлиги аниқланди.
Унга кўра, З.С. “Телеграм” мессенжерида жабрланувчи (аёл) С.Ф.нинг профилидан у жойлаштирган фотосуратларини юклаб олиб, уларга махсус дастурлардан фойдаланиб ишлов бериб, тарқатиб юборганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 141/3-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, З.С.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда. Бу ҳақида Киберхавфсизлик маркази хабар бермоқда.