17 ёшли Шарифа Давронова Осиё ўйинларида олтин медални қўлга киритди

    Спорт 4 октябр 2023 1406

    Ханчжоудан яна бир хушхабар. Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шарифа Давронова уч ҳатлаб сакраш дастурида олтин медалга сазовор бўлди.

    17 ёшли спортчимиз қайд этган 14.09 метр натижани ҳеч бир рақиби янгилай олмади ва Давронова Осиё ўйинлари чемпионлигига эришди.