Шоҳруҳ Давлатов марафон дастурида Париж-2024 йўлланмасига эга бўлди

    Спорт 4 декабр 2023 1102

    Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, ярим марафон бўйича миллий рекорд соҳиби Шоҳруҳ Давлатов марафон дастурида (42 км, 195 метр) Париж-2024 Олимпиада нормативини бажаришга муваффақ бўлди.

    Ҳамюртимиз Испанияда ўтган нуфузли “Valencia Marathon Trinidad Alfonso” мусобақасидаги натижаси орқали 4 йилликнинг энг нуфузли мусобақасида иштирок этиш имкониятига эга бўлди.

    Давлатов мазкур турнирда 2:07:02 (2 соат, 7 дақиқа, 2 сония) натижа қайд этди. Бу Париж-2024 Олимпиадаси учун қўйилган талабдан 1 дақиқа, 8 сония яхшироқ натижа.

    Шунингдек, Шоҳруҳ ушбу кўрсаткич билан 38 йил аввал ўрнатилган миллий рекордни (2:13:28) ҳам янгилашга муваффақ бўлди. Валенсиядаги нуфузли мусобақада Давлатов умумий ҳисобда 19-ўринни эгаллаган.

    Шуни алоҳида таъкидлаш ўринлики, сурхондарёлик атлетимиз ушбу натижага эришиш учун сўнгги икки йил ичида бир неча ой дунёнинг энг кучли марафончилари етишиб чиққан Кенияда ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этди.

    Бу Ўзбекистон делегациясининг Париж-2024 Олимпиадасига қўлга киритган 15-йўлланмаси.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates