Хабарга кўра, бугун Осиё енгил атлетика ассоциацияси вице-президенти, Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси раиси ўринбосари Андрей Абдувалиев ушбу совринни атлетимизга топширди.
А.Абдувалиев спортчини тақдирлар экан, унга келгуси мусобақаларда омад тилади. Хусусан, жорий йил Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказиладиган Осиё ўйинларида ҳам барча ундан олтин медал кутаётганини қўшимча қилди. Ўз навбатида, Ш.Давронова келгусида катталар ўртасида ҳам йил спортчиси бўлиш учун астойдил ҳаракат қилишини билдирди.
Маълумот учун, жорий йил ҳисобидан Осиё миқёсида ёшлар ўртасида ўтадиган мусобақалар якунига етди. Давронова 2023 йил пойтахтимиз мезбонлик қилган Осиё чемпионатида 13.99 метр натижа қайд этган. Бу йил давомида нафақат қитъа, балки жаҳон миқёсида ёшлар тоифасидаги энг юқори кўрсаткич бўлиб турибди.