Енгил атлетика: Суҳроб Хўжаев Осиё чемпионатидаги дастлабки медал соҳибига айланди

    Спортчи қайд этган 71.83 метр натижа унга қитъа чемпионатининг кумуш медалини келтирди.

    Таиландда ўтаётган Енгил атлетика бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси илк медалини қўлга киритди, деб ёзмоқда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ахборот хизмати. Эркаклар ўртасида босқон улоқтириш дастурида иштирок этган Суҳроб Хўжаев кумуш медалга сазовор бўлди.

    Ҳамюртимизнинг иккинчи уринишда қайд этган 71.83 метр натижаси унга қитъа чемпионатининг кумуш медалини келтирди. Биринчи ўрин хитойлик Ван Сига насиб этган бўлса, япониялик Шота Фукуда кучли учликни якунлаб берди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates