Кеча, 9 июль куни Париж шаҳрида пара енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионати бошланди.
Қувонарлиси, аёллар ўртасида Т11 классида узунликка сакраш баҳсларида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Асила Мирзаёрова 5 метр 13 см натижа билан энг яхши натижани қайд этди ва олтин медални қўлга киритди.
Бу пара енгил атлетикачиларимиз орасида Париж-2024 Паралимпия ўйинлари учун илк лицензия ҳисобланади.