2 500 ғузорликлар хонадонига газ етказиб бериш имконияти яратилди

    Энергетика 10 декабр 2021 1408

    «Ўзбекнефтегаз» АЖнинг Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли «Номозбой» газ конидан газни дастлабки тайёрлаш қурилмаси фойдаланишга топширилди.

    Бу эса Қашқадарё вилоятининг Ғузор тумани аҳолисига янада кўпроқ табиий газ етказиб бериш имконини берди.

    Газ қазиб чиқаришни кўпайтиришда паст босимли газ қудуқларидан самарали фойдаланиш ва Ғузор туман аҳолисининг маълум бир қатламини узлуксиз табиий газ билан таъминлаш учун «Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси»даги «Жанубий Тандирча» цехига қарашли «Номозбой» кони газни дастлабки тайёрлаш қурилмаси қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилди.

    Ҳозирда бир кеча-кундузда 40 минг куб метрдан 80 минг куб метргача бўлган ҳажмда истеъмолга қўйилган техник талабларга мос табиий газ «Ҳудудгазтаъминот» АЖ орқали Ғузор туман аҳолисига етказиб берила бошланди. Бу орқали тумандаги 2 500 та хонадонга газ етказиб бериш имконятига эга бўлинди, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates