2 миллиард 237 миллион сўмлик талон-тарожлик аниқланди

    Бугунги кунда куз-қиш мавсумини бетолофат ўтказиш, совуқ кунларда аҳолини узлуксиз электр энергия ва газ билан таъминлаш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

    Самарқанд вилоятида ҳам бу борада махсус штаб фаолияти йўлга қўйилиб 24 соат давомида аҳолига хизмат кўрсатмоқда.

    Олиб борилаётган профилактик тадбирларга қарамасдан жорий йил 12-декабр куни Самарқанд вилояти ИИБ ТҚХ ЖҚБ Коррупсия ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими, ДХХ вилояти бошқармаси, вилоят прокуратураси, Департаментнинг вилоят бошқармаси ва “ЎЗЕНЕРГОИНСПЕКЦИЯ” вилоят бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида, 1990 йилда туғилган Х.А. Пастдарғом тумани Камолот маҳалласида жойлашган нотурар бино ертўласида электр тармоғига яширин равишда уланган ҳолда 25 дона майнинг ускунасини ўрнатиб, ноқонуний равишда давлат ва жамият манфаатига 2 млрд. 237 млн. сўм зарар етказганлиги аниқланди.

    Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бу каби ноқонуний фаолиятларга чек қўйиш борасидаги тадбирлар давом этмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates