20 май — Бутунжаҳон асаларичилар куни

    ФАО Ўзбекистонда асаларичиликни барқарор ривожлантириш учун рақамли ечимларни қўллаб-қувватламоқда.

    2018 йилда БМТ Бош Ассамблеяси 20 майни Бутунжаҳон асаларилар куни, деб эълон қилган. Сана муносабати билан турли тадбирлар, семинарлар ўтказиш анъана тусини олган. жорий йилда ушбу кун “Асалариларга эътибор: биз чанглатувчи ҳашаротлар учун қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг хавфсизлигини таъминлаймиз” мавзусига бағишланган.

    БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)нинг Марказий Осиё бўйича субминтақавий ваколатхонаси томонидан ҳам Тошкентда Марказий Осиё мамлакатлари, Озарбайжон ва Туркия мутахассислари иштирокида семинар ташкил этилди.

    Тадбир Ўзбекистон асаларичилар уюшмасида “Асаларичиликда рақамли ечимлар: Марказий Осиё ва ундан ташқаридаги амалиёт ва тажриба” мавзусида бўлиб ўтди.

    ФАО асаларичилик соҳасига инновацияларни кенг жорий этишга кўмаклашмоқда ва бу борадаги улкан ютуқлардан бири Ўзбекистонда асаларичилар учун ишлаб чиқилган, қишлоқ ҳудудларида кенг қўлланилаётган инновацион ахборот алмашиш тизимидир. Келгусида Туркия ва Украинада шунга ўхшаш рақамли воситаларни жорий этишга кўмаклашиш режалаштирилган. Асаларичилар учун инновацион ахборот алмашиш тизими ФАОнинг 2019-2021 йилларда Ўзбекистонда амалга оширилган “Асаларичиликни барқарор ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси доирасида ишлаб чиқилган.

    Бу фойдаланувчиларга асаларичилик ишлари учун барча керакли ўқув ва статистик маълумотларни онлайн тарзда тақдим этадиган мобил илова ҳисобланади. Масалан, илова маълум бир ҳудудда бошқа асалари колонияларининг жойлашганлигини кўрсатувчи географик маълумотлар орқали асалари оилаларини мақбул жойлаштириш учун тўғри манзил белгилашга хизмат қилиши мумкин. Илованинг яна бир афзаллиги шундаки, у пестицидлардан фойдаланиш тўғрисида эрта хабар беради, бу эса фермерларга асаларилар ва ҳосилни йўқотмаслик учун ўз вақтида зарур чораларни кўриш имконини беради.

    Семинар иштирокчилари ўз чиқишларида бутун дунёда қўлланиладиган асаларичилик учун мавжуд IT инновациялар ҳақида гапириб, уларнинг афзалликлари ва минтақада жорий этиш имкониятларини муҳокама қилдилар, шунингдек асаларичиликни рақамлаштиришга таъсир қилувчи омилларни аниқладилар. Турли мамлакатлар мутахассислари юқори сифатли асал олиш учун рақамли ечимлар соҳасидаги ўз қарашлари ва илғор тажрибалари билан ўртоқлашдилар.

    Тадбирда асаларилар ва бошқа чанглатувчи ҳашаротларнинг экотизим саломатлиги ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, биохилма-хилликни сақлашдаги асосий роли алоҳида таъкидланди.

    ФАО Ўзбекистонда асаларичиликни барқарор ривожлантириш учун рақамли ечимларни қўллаб-қувватламоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates