Наманган ва Жиззахда йирик асаларичилик маркази ташкил этилади

    Бизнес 27 март 2025 1205

    Ўзбекистон элчихонаси ходимлари Мисрнинг Танта провинциясида жойлашган Ал-Асеал асал ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан танишди.

    Қайд этилишича, корхона раҳбари Фатхи Бехейри билан музокара ўтказилиб, Наманган ва Жиззах вилоятларида асал заводини ташкил инвестициявий лойиҳасини амалга оширишнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.

    Жумладан, қурилиши режалаштирилаётган бинолар, асални қайта ишлаш, тозалаш ва бойитиш тизими бўйича режалар кўриб чиқилди.

    Ўзбекистонда ташкил этиладиган асаларичилик марказига ривожланган давлатлардан энг замонавий, тўлиқ автоматлаштирилган ускуналар олиб келинади. Бунинг натижасида ҳар куни инсон омилини камайтириш орқали бир неча тонна асал ишлаб чиқарилиши ва кейинчалик Марказий Осиё минтақасида мақбул нархларда сотилиши кутилмоқда.
    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates