Асаларичиларнинг илк тонги қуёшли келган янги мавсумдан умидлари катта

    Ромитан тумани, “Муғонча” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Асаларичилик уюшмаси аъзоси Ёқуб Ибрагимов, мана, бир неча йилдирки, асаларичилик фаолияти билан шуғулланиб келмоқда.

    Унинг бошчилигида “Карпат” зотли 200 оила асалари парвариш қилинмоқда. Айни пайтда у шогирдлари Юсуф Юнусов, Азизбек Холиқов, Нозим Шариповлар билан биргаликда баҳор фасли кириб келиши билан асалари оилалари муолажаси билан боғлиқ амалий ишларни олиб бормоқда.

    Гулчанг йиғиш мавсуми яқинлашаётгани ҳисобга олиниб, арилар кўчма павильонлар воситасида қайрағоч, акация, бодом, ўрик каби дарахтлар гавжум майдонларга кўчирилмоқда. Шунингдек, Ёқуб ака “Багфас” зотли ариларни кўпайтиришни режалаштирмоқда.

    Йил давомида ҳар бир оиладан 15 килограмдан 30 килограмгача соф асал олиш имкониятини берадиган мазкур зот кўп йиллик тажрибага эга асаларичида катта қизиқиш уйғотган. Об-ҳаво инжиқликлари кузатилган ўтган йилда соҳа ходимларига анча қийин бўлди. Уларнинг илк тонги қуёшли келган янги мавсумдан умидлари катта.

    Бухоро вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates