Сайхунободда асаларичилик маркази иш бошлади

    Президентимизнинг Сайхунободга ташрифидан сўнг "маҳалла еттилиги" томонидан асаларичилик фаолиятини йўлга қўйган Дониёр Абдуллаевга оиласи негизида асаларичилик марказини ташкил қилиш таклифи билдирилди.

    Бу ҳақда Сирдарё вилояти ҳокимлиги хабар берди.

    Бугун Сайхунободда "Агробанк" ва Халқ банкининг 600 миллион сўм ҳомийлик маблағи ҳамда тадбиркорнинг 400 миллион сўм сармояси ҳисобидан йилига 12 тонна асал ишлаб чиқариш ва қадоқлаш қувватига эга "Сайхун асал маҳсулоти" асаларичилик маркази иш бошлади.

    Иттифоқ ва унга қўшни маҳаллаларни қамрайдиган бу марказда қути ва жиҳозлар ишлаб чиқариш, асални қадоқлаб, экспортга юбориш, кооперация шаклида хонадонларга жиҳоз ва асалари оилалари етказиб, аҳолига асалари боқишни назарий ва амалий жиҳатдан ўргатиш ишлари ташкил қилинади.

    Бунинг учун янги бино замонавий жиҳозланиб, Полша, Россия ва Хитойдан энг илғор технологиялар, ўқув қўлланмалари, ишлаб чиқариш дастгоҳлар келтирилиб ўрнатилди. Энг муҳими, 10 нафарга яқин ишсиз ёшнинг бандлиги таъминланди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates