Ўзбекистонда йилига 25 минг тоннадан зиёд асал етиштирилади

    Бугунги кунда мамлакатимизда 20 мингдан ортиқ асалари субъектлари фаолият юритади.

    Шунингдек, 1,1 миллион асалари оилалари мавжуд. Шунингдек, 2021 йилда 300 мингдан зиёд асалари пакетлари экспорт килинган, маҳаллий шароитда асаларичилик наслчилик хўжаликларида 1 миллион донадан зиёд она ари етиштирилган.

    Маълумот ўрнида айтиш жоиз, Ўзбекистонда йилига 25 минг тоннадан зиёд асал етиштирилади. Шундан 10 фоизи тоғ асали, 50-55 фоизи пахта асали, 30 фоизи чўл асали (янтоқ, оққурай, исириқ, каврак, қизилмия) ва 5-10 фоизи турли гуллар асалидан иборат.

    Ўзбекистонда асосан май ойининг охири ва июль ойигача чўл асали етиштирилади. Июнь-август ойлари пахта асали етиштирилади. Июль-сентябрь ойларида тоғ асали етиштирилади.

    “Ўзбекистон асаларичилари“ уюшмаси матбуот хизмати

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates