2021 йил учун таянч докторантура ва докторантурага 1800 та ўринга маблағ ажратилди

    Фан 21 сентябр 2020 2999

    Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан 2021 йил учун таянч докторантура ва докторантурага қабул квоталарига буюртмаларни сўраб вазирлик ва идораларга мурожаат этилганда, юқоридаги ташкилотлардан 3728 нафар ўринга буюртмалар қабул қилинди.

    Молия вазирлиги, ўз навбатида, бюджет имкониятларини ҳисобга олган ҳолда 2021 йил учун жами 1800 та ўринга маблағ ажратилишини тасдиқлади. Шундан фан соҳасига таянч докторантурага 365 та, докторантурага 64 та, таълим соҳасига таянч докторантурага 1292 та, докторантурага 79 та ўрин ажратилди. Бу жами буюртма берилган квоталарни 48,2 фоизини ташкил этади.

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарори билан тасдиқланган «Олий ўқув юртидан кейинги таълим тўғрисида Низом»нинг 14-банди 5-хатбошига мувофиқ изланувчининг тўлов-контракт маблағлари ҳисобидан қўшимча қабул квотасини шакллантириши мумкин.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates