2022 йил 9 ойи давомида 27 мингдан ортиқ фуқаро хорижга  ишга жўнатилди

    Бу ҳақда АОКАда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати раҳбари Ортиқхўжа Норов иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди.

    Меҳнат миграцияси географиясини кенгайтириш мақсадида хорижнинг ваколатли ташкилотлари ва салоҳиятли иш берувчилари билан олиб борилган музокаралар натижасида Буюк Британия, Болгария, Латвия, Польша, Германия, Сербия, Финляндия, Россия, Қозоғистон каби давлатлардан 474 та ташкилот билан ҳамкорлик келишувлари имзоланиб, уларда 13 мингга яқин бўш иш ўринлари аниқланган. 2022 йилнинг ўтган 9 ойи давомида Россия Федерацияси, Жанубий Корея, Қозоғистон, Сербия, Буюк Британия, Туркия, Германия, Япония ва бошқа давлатларга жами 27 мингдан ортиқ фуқаро манзилли ишларга жўнатилган. Алоҳида таъкидлаш жоиз, хорижий ташкилотлар билан олиб борилган музокаралар натижасида, Корея Республикасига 3825 нафар, Англияга эса 77 нафар юртдошимизни ишга жўнатишга эришилди.

    Агентлик фаолиятининг муҳим йўналишларидан яна бири ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, моддий ёрдам кўрсатиш ҳисобланади. Ушбу йўналишдаги рақамларга тўхталадиган бўлсак, жами 206 мингдан ортиқ фуқарога хизматлар кўрсатилган. Шундан, 183 мингдан ортиғига маслаҳат хизмати, 6 063 нафарига ҳуқуқий, 15 мингдан ортиғиа ижтимоий, 2 595 нафарига моддий ёрдам, шундан, 1009 нафарига БҲМнинг икки бараваридан, жами 50 255 АҚШ доллари миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилган. Шунингдек, 198 нафар фуқаро вақтинчалик хостелларга жойлаштирилган, оғир вазиятларга тушиб қолган 844 нафар фуқаро эса Ўзбекистонга олиб келинган.

    Агентликнинг хориждаги ваколатхоналари аралашуви билан юртдошларимизнинг иш берувчиларидан 834 минг АҚШ доллари миқдоридаги иш ҳақи ундириб берилган.

    Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Ўзбекистон фуқароларини ташкиллаштирилган ҳолда ишга жалб қилиш бўйича Англия, Япония, Германия, Сербия, Исроил ва Жанубий Корея иш берувчилари билан эришилган келишувлар келгусида кўплаб фуқароларимизни ушбу давлатларга юқори маошли ишларга жалб қилиш имконини беради.

    Бугунги кунда чет элда ишлаш истагида бўлган юртдошларимиз учун Германия, Литва, Болгария, Польша каби давлатларда тиббиёт, ҳайдовчилик, қурилиш ҳамда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишнинг турли соҳаларида бўш иш ўринлари таклиф этилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates